Тошкент тиббиёт академияси талабалари тиббиёт учун янгилик бўлган “Гиппокамп платформаси”ни ишлаб чиқди
Фото: “Халқ сўзи”
Жорий йилнинг 26 декабрь куни Тошкент тиббиёт академияси (ТТА) ўқув биносида “пресс-тур” ташкил қилинди. Бунда бино билан қисқа танишув ҳамда академия профессор ўқитувчилари билан мулоқот бўлиб ўтди.
Замонавий кўринишга эга 8 қаватли бино ичида симуляцион марказ ва 3 та электрон микроскоп лабораторияси бўлиб, Япониянинг энг сўнгги лаборатор жиҳозлари билан таъминланган.
— Бизнинг талабаларимиз бемор билан юзлашмасидан аввал ривожланган давлатларда қўлланиб келинаётган симуляторлар ёрдамида ўрганиб, сўнгра касалларда қўллайди, — дейди Тошкент тиббиёт академияси акушер-гинекология кафедраси мудири Фарҳод Шукуров. — Ҳозирги кунда она ва бола соғлиғини таъминлаш, ҳомиладорлик вақтида кузатиладиган гипертеза ҳолатлари, муддатига етмасдан туғишларнинг олдини олиш, гинекологик яллиғланишлар каби долзарб муаммоларни ўрганяпмиз.
“Симуляцион марказ” таълимнинг бакалавриат ва магистратура босқичларига мўлжалланган. Симуляцион марказ турли клиник вазиятларни тақлид қилувчи манекенлар ва симуляторлар билан жиҳозланган 10 та ўқув аудиторияларини ўз ичига олади.
— Бизда роботларимиз гапиради, талабаларнинг баҳосини мониторингга чиқариб беради, — деди Тошкент тиббиёт академияси клиник-моделлаштириш доцентлари Салаева Муборак ва Салимова Наргиза. — Шу томондан бизга анча қулайликлар бўлди, талабалар ҳеч қандай норозичиликсиз топшириқни қай даражада бажарганига қараб виртуал тарзда баҳоланади, яна биз талабаларга халақит бермаган ҳолда ичкаридаги хонадан уларнинг ишларини кузатиб туришимиз мумкин, беморларнинг ёнида ўзига ишончсизлиги, ҳаяжонланиши ёки хато ташхис қўймасликлари учун аввал роботлар билан ишлагани мақсадга мувофиқ.
Академияда “РАҚАМЛИ УНИВEРСИТEТ” модели яратилган. Бу ерда “ТEСТ МАРКАЗИ” мавжуд бўлиб, унда талабалар ўртасида имтиҳон синовларини ўтказиш, мустақил тайёргарлик кўриш учун 24/7 тартибда ишловчи 200 ўринли виртуал кутубхона ва компьютер синфлари бор. Ушбу марказда тиббиёт учун янгилик бўлган “Гиппокамп платформаси” ТТА талабалари томонидан ишлаб чиқилган. Бу платформа Европа ва АҚШ стандартлари асосида тайёрланган ўзбек тилидаги тиббиётга доир маълумотлар ҳамда материаллар жамланган инновацион веб дастур ҳисобланади.
Платформадаги қулайлик ва имкониятлар:
— Мавзулар қисқа ва лўнда ҳолатга келтирилган.
— Тушунарли ва эсда қоларли бўлиши учун жадваллар ҳамда иллюстратив расмлар билан бойитилган.
— Терминлар ҳақида қисқача изоҳларга ҳам эга бўлиш мумкин.
— Расмлардаги диагностик аҳамиятга эга бўлган қисмлар маркерда белгилаб кўрсатилган.
— Анатомик тузилмаларни ўзбек ва лотин тилларида биргаликда ўзлаштириш имконияти мавжуд.
— Мавзуларнинг клиник аҳамияти кўрсатиб ўтилган.
— Дори воситалари дозалаш тартиби билан берилган.
Шунингдек, юқори қаватларда технопарк, биотиббиёт технологиялари маркази ҳамда Рақамлаштирилган ахборот ресурс маркази (АРМ) жойлашган. Марказ академиянинг ўқув, илмий маънавий-маърифий жараёнларини ахборот ресурслари билан таъминловчи зиё маскани ҳисобланади.
Моҳичеҳра Хамрақулова, “Халқ сўзи”.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг