Тошкент тиббий-генетик илмий марказига пресс-тур ташкил этилди

Фото: Акмал Муҳаммадов / “Халқ сўзи”
Бугун, 25 феврал куни ФА Иммунология ва инсон геномикаси институти билан ҳамкорликда фаолият юритаётган, академик Н.П. Бочков номидаги тиббий генетик илмий маркази Тошкент филиали – Тошкент тиббий-генетик илмий марказига пресс-тур ташкил этилди. Пресс-тур давомида ОАВ вакиллари марказ фаолияти билан яқиндан танишдилар: лаборатория иш жараёнлари кузатилиб, мутахассислар билан бевосита мулоқот олиб борилиб, ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар берилди.
Айни кунларда марказда Ўзбекистон Республикаси ФА Иммунология ва геномикаси институти ҳамда “Иммуноген Тест” маркази билан биргаликда Иккинчи халқаро клиник тиббий генетика мактаби ўқув курслари, шунингдек, тиббий генетика соҳасидаги етакчи мутахассислар иштирокида республикамизнинг турли жойларидан келган, ирсий жигар касалликлари ва синдромли патологиялари билан оғриган 40 га яқин беморлар учун бепул тиббий генетик консултациялар ўтказилмоқда. ОАВ вакиллари ушбу жараёнлар билан ҳам яқиндан танишдилар.
Маълумот ўрнида: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 16 августдаги “Тошкент тиббий-генетик илмий маркази – Академик Н.П. Бочков номидаги тиббий-генетик илмий маркази” Федерал давлат бюджет илмий муассасаси бўлинмасини ташкил этиш тўғрисидаги 513-сон қарори асосида академик Н.П. Бочков номидаги тиббий генетик илмий маркази Тошкент филиали – Тошкент тиббий-генетик илмий маркази фаолияти йўлга қўйилди. Инсон генетикаси ва тиббий генетика бўйича фундаментал ва амалий илмий тадқиқотлар, жумладан, ирсий касалликларнинг тарқалиши, этиологияси ва патогенези, уларнинг диагностикаси, олдини олиш ва даволаш каби йўналишлар марказ фаолиятининг асосий таркибий қисмлари ҳисобланади. Шунингдек, мазкур марказ халқаро талаб ва стандартларга мувофиқ юқори малакали илмий ва тиббий кадрлар тайёрлаш тизимида фаол иштирок этишни доимий вазифа сифатида белгилаган.
Фото: Акмал Муҳаммадов / “Халқ сўзи”
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Эҳтиёжманд оилаларга электр ва газ бўйича компенсация берилади
- Танзила Нарбаева Парламентлараро иттифоқнинг 150-юбилей ассамблеяси Президенти этиб сайланди
- Тошкентда Парламент аёл аъзолари форумининг 39-сессияси бўлиб ўтди
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Айрим оилаларга бир марталик моддий ёрдам берилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг