Тошкент сув дипломатияси бўйича халқаро илмий-амалий конференцияга мезбонлик қилади
Жорий йилнинг 10 апрель куни Тошкентда «Марказий Осиёда сув дипломатияси: барқарор ривожланиш йўлида ишонч, мулоқот ва кўп томонлама ҳамкорлик» мавзусида халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтади, деб хабар бермоқда «Дунё» ахборот агентлиги.
Маълум қилинишича, ушбу тадбир Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти, Ўзбекистон Сув хўжалиги вазирлиги ва «TIQXMMI» Миллий тадқиқот университети ҳамда «Fridrix Ebert» номидаги жамғарма, Сув ресурсларини бошқариш халқаро институти, Швейцария тараққиёт ва ҳамкорлик агентлиги, Германия халқаро ҳамкорлик жамияти кўмагида ташкил этилади.
Мазкур тадбир 10 дан ортиқ мамлакатдан 100 дан зиёд иштирокчиларни бирлаштиради ва илк бор Орол денгизи ҳавзасига ёндош давлатлар, жумладан, Марказий Осиё, Афғонистон стратегик институтлари, сув хўжалиги идоралари экспертларини ҳамда Осиё, Европа, МДҲ давлатлари мутахассисларини бир ерга тўплайди.
Анжуманда Ўзбекистондаги дипломатик ваколатхоналар вакиллари, 15 га яқин халқаро ва минтақавий ташкилотлар делегациялари, жумладан, БМТнинг Марказий Осиё учун превентив дипломатия бўйича минтақавий маркази, БМТнинг Афғонистонга кўмак кўрсатиш бўйича миссиясини, Марказий Осиё минтақавий экологик маркази, Давлатлараро сув хўжалиги мувофиқлаштириш комиссиясининг илмий-ахборот маркази, Оролни қутқариш халқаро жамғармаси ва бошқалар этиши кутилмоқда.
Шунингдек, мазкур конференция Марказий Осиё мамлакатларининг сув дипломатияси концептуал асосларини ишлаб чиқишга муҳим ҳисса қўшиб, минтақа давлатларининг халқаро сув ҳамкорлиги кун тартибини шакллантиришдаги фаол иштирокчи сифатидаги мавқейини мустаҳкамлайди.
«Форум «TIQXMMI» Миллий тадқиқот университетининг 90 йиллигини нишонлаш доирасида ўтказилади. Унда дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатдан келган 300 га яқин маҳаллий ва хорижий олимлар иштирок этади», — дейилади хабарда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- Ёш ўзбек ёзувчисининг асари Халқаро болалар адабиёти кенгашининг фахрий рўйхатига киритилди
- Туркия суди Нетаньяҳуни Ғазода геноцид содир этганликда айблаб, ҳибсга олиш ордерини маъқуллади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг