Тошкент шаҳрида Турк боғи ташкил этилиши мумкин

11:15 07 Февраль 2025 Жамият
215 0

Тошкент шаҳар ҳокими Шавкат Умурзаков Туркия Республикасининг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор Элчиси Олган Бекар билан учрашди.

Учрашувда Шавкат Умурзаков ўзбек-турк муносабатлари жадал ривожланаётганини, бу давлатларимиз раҳбарлари асос солган стратегик ҳамкорлик маҳсули эканлигини таъкидлади. Ҳамда бунда турк дипломатик корпусининг ҳам хизмати беқиёслигини эътироф этди.

Олган Бекар эса қабул учун миннатдорлик билдириб, унинг Ўзбекистондаги дипломатик миссияси якунига етаётганини маълум қилди ҳамда аввал муҳокама қилинган масалалар – Турк мактабини кенгайтириш, Туркиянинг биринчи президенти Мустафо Камол Отатурк номини Тошкент кўчаларидан бирига бериш ҳамда Тошкент шаҳрида Турк боғини ташкил этиш бўйича ўз мулоҳазаларини билдирди.

Учрашув якунида тарафлар ўзаро мулоқотни давом эттириш ҳамда ҳамкорликни ривожлантиришга келишиб олдилар.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?