Тошкент шаҳри ИИББ бошлиғи ва шаҳар прокурорига «ҳайфсан» берилди
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтаётган видеоселектор йиғилишида Тошкент шаҳар ички ишлар тизимидаги терговчи ва суриштирувчилар фаолиятида сифат йўқлиги кўрсатиб ўтилди.
Масалан, ходимларда малака етишмагани учун ўтган йили 833 та ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилмай, ҳисобдан яширилган. «Шаҳарда жиноятчилик 2 мингтага камайтирилди» деб ҳисобот берилгани билан пойтахтдаги 26 та маҳалла «қизил», 465 таси «сариқ» тоифада қолган.
Республикадаги 208 та туман ичида Чилонзор оилавий зўравонлик, талончилик, безорилик бўйича, Юнусобод босқинчилик бўйича биринчи ўринда. Ёки ўтган йили Яшнобод ва Мирободда қотиллик, Олмазорда тан жароҳати, Шайхонтоҳурда талончилик ҳолатлари энг кўп бўлган.
Шу боис, яқинда ушбу туманлар ички ишлар бошлиқларининг барчаси янги қўйилди. Улар ташаббус қилиб, ҳудудида жиноятчиликни жиловлаш бўйича кескин ўзгариш қилиши кераклиги кўрсатиб ўтилди.
Жиноятларни фош қилиш ва олдини олиш ўрнига Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи Р.Султонхўжаев, Тошкент шаҳар прокурори в.б. А.Ўрмонов фақат микроавтобусда шаҳар айланиш билан бандлиги танқид қилинди.
Қайд этилганидек, улар 12 та туман ҳокими, ички ишлар бошлиғи, прокурори, «маҳалла еттилиги» ва жамоатчилик билан ҳамжиҳат ишласа, 7,5 мингта жиноятнинг олдини олса бўлар эди.
Р.Султонхўжаев ва А.Ўрмоновга «ҳайфсан» берилиб, олти ойлик синов муддати тайинланиши белгиланди.
Йирик бозорлар ва гавжум жойларда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўйича гвардия, ички ишлар ва фавқулодда вазиятлар идораларининг ҳамкорлиги етарли эмаслиги кўрсатиб ўтилди.
Ўтган йили бозорлар ва паркларда 87 та жиноят содир этилган, шаҳарда жами 774 та ёнғин юз берган.
Бозорларни рақамлаштириш жуда сустлиги, ҳозирча фақат «Чорсу» ва «Фарҳод» бозорларида ситуацион марказ ташкил қилингани қайд этилди.
Ички ишлар вазирининг ахборот технологияларига масъул ўринбосари З.Қурбонов тайинлаганига икки йилдан ошгани, лекин тизимни рақамлаштириш бўйича ҳали сезиларли натижа кўринмаётгани танқид қилинди.
Шу ва бошқа тизимли муаммо ҳамда камчиликлар биринчи навбатда раҳбарларнинг айби экани таъкидланди.
Шу боис, бунга масъул вазир ўринбосари Б.Абдуллаев ва республика профилактика бошлиғи Х.Қодиров ишдан олинган эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича 3 миллионта файлни эълон қилди
- Трамп Кубадан келаётган таҳдид сабаб АҚШда фавқулодда ҳолат эълон қилди
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Буюк шоирнинг Самарқанддаги табаррук излари
- Уруш, жасорат ва спорт: ҳафта давомида дунё эътиборини тортган 10 та сурат
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг