Тошкент саёҳат учун энг машҳур шаҳарлар ўнталигига кирди

16:37 18 Апрель 2018 Жамият
2989 0

Ўзбекистон пойтахти россиялик туристлар учун баҳорги саёҳат учун энг машҳур ўнта шаҳардан бири сифатида эътироф этилди. 

Бу ҳақда “ТурСтарт” таҳлил агентлиги хабар берди.

Рейтинг 2018 йилги кўкламги саёҳатлар машҳурлиги таҳлили натижалари асосида тузилди. Унда Минск(Беларусь), Остона(Қозоғистон) ва Баку(Озарбайжон) дастлабки учта ўринни эгаллади. 

Тошкент шаҳри эса олтинчи ўринда қайд этилди. Ундан сўнг рўйхатдан Кишинёв (Молдовия), Бишкек (Қирғизистон), Душанбе (Тожикистон) ва Ашхобод (Туркманист) жой олган.

Агентлик маълумотларига кўра, туристлар баҳор мавсумида МДҲ шаҳарларига, ўртача олганда, уч кунга келади ва яшаш ҳамда овқатланиш учун бир кеча кундузда 65 АҚШ доллари сарфлайди. Тошкент, Кишинёв, Бишкек турларнинг арзонлиги бўйича, Остона ва Баку эса қимматлиги бўйича етакчига айланди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?