Тошкeнт — Қўнғирот йўналишида қўшимча поезд қатнови йўлга қўйилди

19:12 20 Октябр 2021 Жамият
1187 0

Йўловчиларнинг талабларини инобатга олиб, уларга янада кўпроқ транспорт хизматларини кўрсатиш мақсадида 2021 йил 22,26, 29 октябрь кунлари «Тошкент — Қўнғирот» йўналишида 484-сонли қўшимча йўловчи поезд қатнови йўлга қўйилади. 

Бу ҳақда «Ўзтемирйўлйўловчи» АЖ маълум қилди.

Тошкент марказий темир йўл вокзалидан ушбу кунлари соат 23:20 да ҳаракатланадиган мазкур йўловчи поезди фақат Самарқанд, Бухоро шаҳарларида тўхтаб ўтади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?