Тошкент метрополитенида 204 та касса оператори лавозими тугатилади
Тошкент метрополитенида электрон тўлов тизимлари кўпайиб, касса операторларига талаб камайгани сабабли 204 та шундай иш ўринлари тугатилади. Бу ҳақда «Тошкент метрополитени» матбуот хизмати хабар қилди.
Қайд этилишича, метрода йўловчиларга қулайлик яратиш ҳамда касса олдидаги тирбандликларни камайтириш мақсадида йўл ҳақини тўлашнинг 10 дан ортиқ тури мавжуд. Шунингдек, фойдаланувчиларга қулайлик яратиш мақсадида кўплаб бекатларда чипта сотиб олиш учун мўлжалланган автоматлаштирилган банкоматлар ўрнатилмоқда.
Бунинг натижасида касса оператори лавозимидаги ходимларга бўлган талаб камайган. Шу муносабат билан ёпилган кассалардаги оператор лавозими иш ўринлари, жумладан, биринчи босқич доирасида 204 та касса оператори лавозим штатлари белгиланган норматив ҳуқуқий ҳужжатлар асосида қисқартирилди.
Юқорида таъкидланган автоматлаштирилган банкоматларни метрополитеннинг барча бекатларида йил якунига қадар ўрнатиш режалаштирилган ва бунинг натижасида Тошкент метрополитенида касса оператори ва катта оператор лавозимларига бўлган эҳтиёж қолмайди.
«Шуни инобатга олган ҳолда, «Тошкент метрополитени» ДУК маъмурияти томонидан фаолият юритаётган оператор ходимлар учун янги қўшимча имкониятлар яратиш режалаштирилмоқда. Хусусан, хизмат лавозими қисқартирилаётган ҳар бир ходимга, ўз истак ва имкониятларидан келиб чиқиб, касб-ҳунар ўрганиш курсларида иштирок этиш таклиф қилинади. Улар бухгалтерия, тикувчилик, қандолатчилик ва шу каби бошқа йўналишлардаги курслардан бирини танлаш имкониятига эга бўлади«, — дейилади хабарда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Шавкат Мирзиёев Вашингтон шаҳрида Тинчлик кенгашининг дастлабки йиғилишида иштирок этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг