Тошкент марказида зарарланган 70 дан ортиқ дарахт кесиб ташланади
Фото: Муҳсин Умурзоқов / «Халқ сўзи»
Тошкент шаҳри марказий кўчаларидаги 73 та дарахт ҳашаротлар томонидан кучли зарарлангани сабабли кесиб ташланади. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати маълум қилди.
Қайд этилишича, мутахассислар томонидан ўтказилган текширувлар давомида 200 дан ортиқ дарахтда турли касаллик ва зарарланиш ҳолатлари аниқланган. Уларнинг аксарияти даволаниб, сақлаб қолинган. Бироқ айрим дарахтлар ташқи кўринишида биологик фаол бўлса-да, ички қисмида чириш ва зараркунандалар таъсири оқибатида авария ҳолатига келиб қолгани маълум бўлган.

Алоҳида аҳамиятга эга кўчаларни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш бошқармаси бошлиғи Дилёр Эсоновнинг маълум қилишича, марказий кўчалардаги кўп йиллик манзарали дарахтлар мунтазам парвариш қилинади ва йилига олти марта кимёвий ишлов берилади. Шунга қарамасдан, марказий кўчаларимизда ёмғиргарчилик вақтида манзарали дарахтларимизни ўз ҳолатини йўқотиб, йиқилиб тушиш ҳолатлари тез-тез кузатилиб борилмоқда. Шундай ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида 270 та дарахтга шакл бериш ишлари амалга оширилиб, хавф туғдирувчи шохлар олинган ҳамда кесилган жойлар махсус эритма билан қайта ишланган.
Мутахассислар хулосасига кўра, 73 та дарахтнинг ички ғовак қисмига қурт-қумурсқалар жойлашиб, йиллар давомида жиддий зарар етказган. Зарарланиш даражаси 50 фоиздан юқори бўлган айрим дарахтларни сақлаб қолиш имкони йўқлиги, улар қўшни дарахтларга ҳам хавф туғдириши мумкинлиги боис улар таг қисми билан олиб ташланади.
Масъулларнинг маълум қилишича, кесилган дарахтлар ўрнига янгилари экилади ва уларни парвариш қилиш бошқарманинг зиммасига юклатилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Январь ойида юз нафардан ортиқ америкалик ўқиш учун Ўзбекистонга келди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг