Тошкент кўчаларида «Ташвиш тугма»ларини ўрнатиш бошланди

Тошкентнинг Чилонзор туманида «Ташвиш тугма»ларини ўрнатиш жараёни бошланди. Бу ҳақда пойтахтнинг Ички ишлар бошқармаси хабар қилди.
Унга кўра, бу президентнинг «2025 йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори доирасида амалга оширилмоқда.
Чилонзор тумани Ички ишлар органи фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ва Миллий гвардия ҳамкорликда Чилонзор туманидаги қизил тоифадан ўрин олган 6 та маҳаллани жиноятчиликдан ҳоли қилиш мақсадида барча сектор раҳбарлари иштирокида йўл харитаси тасдиқланган.
Харитага асосан, хавфсиз кўча ва хавфсиз ҳудуд тамойили асосида ҳар бир кўп қаватли уй атрофига кузатув камералари ҳамда шубҳали ҳолат юзага келганда ички ишлар органи ва Миллий гвардия ходимларига ўз вақтида хабар етказиш учун «Ташвиш тугма»лари ўрнатилди.
Тугма бирор нохуш ҳодиса юз берадиганда ҳуқуқ-тартибот органи ходимларини тезда чақиришга ёрдам беради. Улар воқеа жойига 4−6 дақиқа ичида етиб келади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендиялар миқдори 10 фоизга оширилади
- Олимлар Альцгеймер касаллигидан ҳимоя қилувчи парҳез ҳақида маълумот беришди
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
- Доллар курси ошишда давом этмоқда
- Паркентда йилига 20 минг сайёҳни қабул қиладиган туристик мажмуа очилмоқда
- Ўзгаришларни сўз билан уйғотган журналист
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг