Тошкент «Катта Дубулға» турнирининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди
Фото: Хасан Пайдоев / «Халқ сўзи»
Пойтахтимиздаги муҳташам «Ҳумо» арена мезбонлигида ўтаётган Тошкент «Катта Дубулға» турнирининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси спорт вазири Адҳам Икромов, Осиё Олимпия Кенгаши вице президенти Отабек Умаров, Халқаро дзюдо федерацияси (IJF) бош директори Влад Маринеску ҳамда Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси раиси ўринбосари, мамлакат дзюдо федерацияси раиси Азизжон Камилов ҳам иштирок этишди.
Маросимда сўз олган IJF бош директори Влад Маринеску мамлакатимизда дзюдо спорти сўнги йилларда шиддат билан ривожланиб бораётганини алоҳида таъкидлаб ўтди. Бундан 2 йил аввал, дзюдо бўйича катталар ўртасидаги жаҳон чемпионати ҳам айнан Тошкентда ўтгани ва юқори савияда ташкил этилганлиги тилга олинди. Мамлакатим раҳбари томонидан спортнинг ушбу турига алоҳида эътибор билан қаралаётгани ва қўллаб-қувватланаётгани учун миннатдорчилик изҳор этилди.

Шундан сўнг, Ўзбекистон Республикаси спорт вазири Адҳам Икромов Тошкнет «Катта Дубулға» турнирини очиқ деб эълон қилди. Вазир ўз нутқида ушбу нуфуздаги йирик турнир мезбонлигини мамлакатимиз яна бир бор қабул қилаётганидан мамнун эканлигини билдирди. Юртимизда дзюдони янада ривожлантириш мақсадида босқичма-босқич дзюдо клублар ва мактаблари ташкил этилаётганини айтиб ўтди.
Бугунги натижаларга кўра, Ўзбекистон медаллар жамғариш рейтингида иккинчи ўринда бормоқда.


















































Фото: Хасан Пайдоев / «Халқ сўзи»
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг