Тошкент «Катта Дубулға» турнири: 3-кун — Бобонов олтин учун, Жандреев, Тўрабоев ҳамда Худойбердиевлар бронза учун татамига чиқади(Фоторепортаж)
Фото: Ҳасан Пайдоев("Халқ сўзи")
Бугун «Ҳумо арена» саройида Тошкент «Катта Дубулға» турнирининг учинчи кунги беллашувлари бўлиб ўтмоқда. Шу пайтга ўтган баҳслардан сўнг 4 нафар дзюдочимиз медаллар учун кураш олиб бориш ҳуқуқига эга бўлишди.

Ўзбекистоннинг 2020 йилдаги «Энг яхши спортчиси», -90 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган Давлат Бобонов Тошкент «Катта Дубулға» турнирининг ярим финал баҳсида озарбайжонлик Маммадали Меҳдиевни мағлубиятга учратди ва финалга йўл олди. Бобонов финалда япониялик Кента Нагасавага қарши татамига чиқади.

-90 кг вазн тоифасидаги дзюдочимиз Шермуҳаммад Жандреев бронза медали йўлидаги ўтиш беллашувида грузиялик Ушанги Маргианини мағлубиятга учрат ва озарбайжонлик Маммадали Меҳдиевга қарши татамига чиқади.

-100 кг вазндаги юртдошимиз Музаффарбек Тўрабоев бронза медали учун мўғилистонлик Отгонбатар Лхагвасуренга қарши баҳс олиб боради.


Илк бор IJF тоифасидаги нуфузли мусобақада иштирок этаётган -100 кг вазн тоифасидаги Ақлмуродбек Худойбердиев бронза медали учун мўғилистонлик Гончигсурен Батхуяга қарши татамига чиқади.

Эслатиб ўтамиз финал баҳслари кеч соат 17:00да бўлиб ўтади.


Ҳасан ПАЙДОЕВ("Халқ сўзи") олган суратлар.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- «Инсон Фахри» миллий мукофоти соҳиблари тақдирланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг