Тошкент “Евросиё” биринчи халқаро театр санъати фестивалига тайёргарлик кўрмоқда
22-28 май кунлари Тошкентда “Евросиё” театр санъати фестивали бўлиб ўтади.
Фестиваль Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг “Евросиё” халқаро театр санъати фестивалини ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ ташкил этилмоқда.
Ҳукумат қарори билан Ўзбекистон Маданият ва туризм вазирлиги ҳамда Театр арбоблари уюшмасининг мазкур фестивални ўтказиш тўғрисидаги таклифи маъқулланди. Ҳужжатга кўра, ушбу халқаро театр санъати фестивали ҳар икки йилда бир марта Тошкент шаҳрида ўтказилади.
Фестиваль ижодий тажриба алмашиш имкониятини тақдим этади ва янги истеъдодларни кашф этишга хизмат қилади. Анжуман доирасида турли халқлар ўртасидаги дўстлик ва ҳамкорлик ришталарини мустаҳкамлаш, жаҳон миқёсида ижодий ҳамкорлик кўламини кенгайтиришга хизмат қилаётган саҳна санъатининг долзарб жараёнлари муҳокама қилинади. Бундан ташқари, фестиваль доирасида илмий-амалий анжуманлар ўтказиш назарда тутилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Ўзбекистоннинг 7 та моддий ва номоддий маданий мерос объектлари AYSESKO рўйхатига киритилди
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- Эркаклар аёлларга нисбатан кўпроқ калория истеъмол қилиши керакми?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг