Тошкент-Андижон пулли йўли қанча вақтда қуриб битказилиши айтилди

Иллюстратив фото
Транспорт вазири ўринбосари Жасурбек Чориев Тошкент-Андижон пулли автомобиль йўли бўйича Жаҳон банки билан ишлаб чиқилган лойиҳанинг асосий жиҳатлари тўғрисида маълумот берди. Бу ҳақда «Газета.uz» хабар бермоқда.
Вазир ўринбосарига кўра, йўлнинг 64 фоизи янги қурилиши, 36 фоизи эса реконструкция қилиниши кутилмоқда. Узунлиги 314 километр (км) бўлган I-a категориясидаги йўл 6 қатордан иборат бўлади. Йўлнинг қурилиш муддати 6 йил 3 ойни ташкил этади.
Жараён уч босқичдан иборат бўлади: биринчи босқичда Тошкент-Ангрен (78 км), иккинчи босқичда Ангрен-Поп (93 км), учинчи босқичда эса Поп-Андижон (143 км) қисмлари қурилади. Йўл цемент-бетон қопламали бўлади.
Пулли йўлда жами 102 та сунъий тузилма қурилиши кутилмоқда. Ундаги йўлўтказгичларнинг жами узунлиги 1122 метрга етади. Йўлда жами 10 та туннель бўлиши ва уларнинг умумий узунлиги 33 кмга етиши кутилмоқда. Энг узун туннель 6787 метрни ташкил этади.
Йўл қурилиши Тошкентдан Андижонга сафар қилиш вақтини ҳозиргидан 2 соат 14 дақиқага камайтириш имконини беради. Лойиҳа қиймати 4,28 млрд (2023 номинал нархида) долларни ташкил этади. Мазкур йўл қурилиши бўйича давлат-хусусий шерикчилик келишуви 49 йил муддатга амал қилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
- Паркентда йилига 20 минг сайёҳни қабул қиладиган туристик мажмуа очилмоқда
- «100 миллиондан ортиқ гуллар, модалар ҳафталиги ҳамда турфа таомлар тақдимоти»: Наманганда ўтказилаётган 64 Халқаро гуллар фестивалидан видео ва фоторепортаж
- Ўзбекистон тарихида илк бор мундиал йўлланмасини қўлга киритган миллий терма жамоамиз Тошкентга қайтиб келди — Фоторепортаж
- Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Исроил–Эрон можароси юзасидан баёнот берди
- «Air India» фожиасидаги тирик қолган ягона йўловчи ҳикояси
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг