Тошкент аэропортида сайёҳлик компаниялари учун инфотур ташкил этилди

«Тошкент» халқаро аэропортида мамлакатимиз бош ҳаво бандаргоҳи орқали сайёҳларни ҳам қабул қилиш, ҳам жўнатиш билан шуғулланувчи туроператорлар вакиллари учун инфотур бўлиб ўтди.
Тадбирдан кўзланган мақсад хорижий ва маҳаллий сайёҳлар учун яратилаётган шарт-шароитлар, янгиланаётган аэропорт инфратузилмаси, янги савдо шохобчалари, умумий овқатланиш ва хизмат кўрсатиш нуқталари, юқори қулайликдаги заллар, аэропортнинг қўшимча хизматлари хақида маълумот бериш, шунингдек, туризм саноати вакилларининг фикр-мулоҳазаларини олишдан иборат эди.
«Uzbekistan Airports» ходимлари халқаро авиақатновлар терминалининг учиб келиш ва учиб кетиш заллари бўйлаб экскурсия ўтказиб, туроператорларнинг барча саволларига жавоб беришди.
Шунингдек, тадбир доирасида меҳмонлар маҳаллий «Silk Avia» авиакомпанияси самолёти бортига чиқишди, унда турли бўлимлар раҳбарлари авиаташувчининг фаолияти ҳақида батафсил сўзлаб беришди.
Тадбир якунида давра суҳбати бўлиб, унда сайёҳлик компаниялари ва аэропорт вакиллари ўзаро фикр алмашиб, ҳамкорликни янада ривожлантириш истагини билдирдилар.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доллар курси пастлади
- «Бунёдкор» мураббийи Сергей Арсланов вафот этди
- Қондаги глюкозани пасайтириш учун кечки овқатланишнинг идеал вақти маълум бўлди
- Сардобанинг сири нимада?
- Камчатка соҳилларидаги кучли зилзиладан сўнг Ўзбекистон Консуллиги ватандошларимизга мурожаат қилди
- Бухоролик докторант ниманинг эвазига Президент совғаси – автомобилга эга бўлди?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг