Тошкент-2025 IV ёшлар Осиё ўйинлари учун қурилаётган Олимпия шаҳарчаси бўйлаб пресс-тур ташкил этилди
Фото: Юнус Бўриев / “Халқ сўзи”
Тошкент шаҳри 2025 йил IV ёшлар Осиё ва V Пара Осиё ўйинларига мезбонлик қилади. Қитъа миқёсидаги бундай нуфузли комплекс мусобақа мамлакатимизда биринчи бор ташкил этилади. Унга катта ҳажмга тайёргарлик кўриш, янги ва замонавий спорт объектларини қуришга эҳтиёж туғилади. Шу боис, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан пойтахтимизда янги Олимпия шаҳарчаси қад ростламоқда.
2022 йилнинг 9 ноябрь куни давлатимиз раҳбари Олимпия шаҳарчасининг қурилишига тамал тоши қўйди. Айни пайтда шаҳарча майдонида қурилиш ишлари жадал давом этмоқда.
Давлатимиз раҳбари бу лойиҳа билан бир неча бор танишиб, уни такомиллаштириш бўйича кўрсатмалар берди. Бу тавсиялар бош лойиҳачи – Хитойнинг “CAMC Engineering” компанияси билан такомилга етказилмоқда.
Шаҳарча майдони 100 гектар. Бу ерда 10 минг ўринли енгил атлетика ва футбол стадиони, 6 та ёпиқ (асосий стадион, велодром, сув спорти саройи, жамоавий ва яккакураш турлари учун 1 тадан арена) ва 13 та очиқ (чим устида хоккей, соҳил волейболи, 3х3 баскетбол, футзал учун 2 тадан арена, шунингдек, енгил атлетика машғулотлари учун майдон) иншоотлар барпо этилмоқда. Қайд этиш жоиз, мазкур лойиҳа Янги Ўзбекистоннинг имкониятларини нафақат Осиё, балки бутун дунёга кўрсатиб беради.
Ҳозирда бинолардаги асосий бетон ишлари якунланган ва том қисмининг металл-конструкция ишлари олиб борилмоқда. Жараёнда 1000 нафарга яқин қурувчи ишламоқда. Уларнинг аксарияти хитойлик мутахассислар. Қурилиш 2025 йилнинг бошида якунланиши кутилмоқда.
Пресс-тур сўнггида Ғазалкент туманида ўтказилган «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасида ёшлар, спортчилар ҳам ўз ҳиссасини қўшишаётгани кўриш учун ОАВ ташриф буюрди.
Фото: Юнус Бўриев / “Халқ сўзи”
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Наманганда 3 та йирик институт битта университетга бирлаштирилади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг