«Toshelectroapparat» корхонаси Қирғизистонда 2 та пилот лойиҳани амалга оширади
Айни пайтда “Ўзэлтехсаноат” уюшмаси раиси биринчи ўринбосари М.Ҳошимов бошчилигидаги делегация Қирғизистон Республикасида бўлиб турибди.
Бу ерда Уюшмага аъзо «Toshelectroapparat» МЧЖ ХК томонидан 2 та лойиҳа — "Қирғизистонда АСДУНО тизими бўйича энергия тежовчи лампаларни жорий этиш" ва "АСКУЭ тизимини татбиқ этиш" бўйича пилот лойиҳаларни амалга оширади.
Пилот лойиҳаларни амалга ошириш натижалари асосида Қирғизистонда "АСДУНО" ва "АСКУЭ" тизимини тўлақонли татбиқ этиш мақсадида Бишкек мэрияси, "Бишкексвет" МП ҳамда Қирғизистон Республикаси Иқтисодиёт ва тижорат вазирлиги билан тегишли музокаралар олиб борилди.
Шу билан бирга, Тошкентдаги "Технопарк" МЧЖда ишлаб чиқарилаётган замонавий лифтларни етказиб бериш, сервис хизматларини ташкил этиш ҳамда мутахассислар тайёрлаш масалаларида Бишкек мэриясида ва "Бишкекгорлифт" ташкилотида ҳам музокаралар ўтказилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Ўзбекистоннинг 7 та моддий ва номоддий маданий мерос объектлари AYSESKO рўйхатига киритилди
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- Эркаклар аёлларга нисбатан кўпроқ калория истеъмол қилиши керакми?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг