ТошДЎТАУ ректори талабалар билан учрашув ўтказди
Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида талабаларни янгиликлардан хабардор қилиш, уларнинг фикр ва таклифларини ўрганиш ҳамда мулоқотни мустаҳкамлаш мақсадида талабалар турар жойи ва ижарада яшовчи талабалар билан учрашув ташкил этилди.
Учрашувда университет ректори, филология фанлари доктори, академик Шуҳрат Сирожиддинов иштирок этди. У талабаларга таълим соҳасидаги янгиликлар, университетда олиб борилаётган илмий ва маданий ишлар, ёшларга яратилаётган шароитлар ҳақида батафсил маълумот берди.

«Сизлар ўзбек тили ва адабиётининг келажагисиз. Ўз билим ва салоҳиятингизни ошириб, миллий маданиятимизни дунёга танитишда фаол бўлинг», — деди ректор.
Талабалар ўқув жараёни, илмий-тадқиқот ишлари, турар жой ва ижарадаги яшаш шароитлари бўйича саволлар бериб, таклифлар билдирдилар. Хусусан, филология йўналишида таҳсил олаётган талабалар халқаро лойиҳаларда иштирок этиш, дарс жараёнида замонавий рақамли технологияларни кенгроқ жорий этиш масалаларини кўтардилар. Шуҳрат Сирожиддинов ҳар бир фикр ва таклифни тинглаб, масъул ходимларга тегишли топшириқлар берди.

Тадбир университет Ёшлар ишлари бўлими томонидан ташкил этилди. Учрашув талабалар ва раҳбарият ўртасидаги мулоқотни янада мустаҳкамлаш, ёшларнинг фаоллигини ошириш ва уларни университет ҳаётидаги янгиликлардан хабардор этишга хизмат қилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- Ўзбекистонда нақд пулга уй-жой ва машина олди-сотдиси бекор қилинади
- Соғлиқни сақлаш вазирлиги «Электрон рецепт» тизими бўйича расмий баёнот берди
- “Реал Мадрид” аламли тарзда мағлубиятга учради
- Миллий терма жамоанинг ЖЧдаги ўйинлари қачон ва қаерда ўтиши маълум бўлди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг