Тўртта вилоятда «валютчик»лар қўлга олинди

Ўзбекистон бўйлаб валюта қимматликлари савдоси билан шуғулланиб келган шахслар қўлга олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Департаментнинг Хонобод шаҳри бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда валюта қимматликлари савдоси билан шуғулланиб келган Э.Р. фуқаро А.Т.га 3 000 АҚШ долларини 38,7 миллион сўмга сотган вақтида ушланиб, 3 000 АҚШ доллари, 35 950 Россия рубли ва 3 000 қирғиз соми ашёвий далил сифатида олинган.
Шу каби, Департаментнинг Қуйичирчиқ тумани бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро М.А. фуқаро У.Б.га 1 900 АҚШ долларини 24,7 миллион сўмга, 83 800 Россия рублини 12,9 миллион сўмга ва 485 500 тенгени 13,1 миллион сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Шунингдек, Департаментнинг Яккабоғ тумани бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро А.А. фуқаро М.Х.дан 3 500 АҚШ долларини 45,1 миллион сўмга сотиб олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Департаментнинг Гурлан тумани бўлими, ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро А.К. «Гурлан деҳқон бозори» АЖ олдида фуқаро М.Х.дан 350 000 Россия рублини 52 миллион сўмга сотиб олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўзгарди
- Президент Исмоил Жўрабеков вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
- Тадбиркорлар янгича ёндашувлар асосида қўллаб-қувватланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг