Тоқаев: Қозоғистонда қариндош-уруғчилик тизими тугади
Фото: Aqorda
Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тоқаевнинг таъкидлашича, мамлакат бошқарув тизимида эндиликда қариндош-уруғчилик тузилмаси йўқ.
«Давлат хизматларида меритократия тамойили мустаҳкамланмоқда. Лавозимларга тайинлашда аввало билим ва профессионаллик ҳисобга олинади», — деди Тоқаев Август конференцияси пленар мажлисида.
Давлат раҳбарига кўра, Қозоғистон жамияти трансформация жараёнини бошдан кечирмоқда, фуқаролар онги ҳам ўзгармоқда.
«Бугун биз бир ёқадан бош чиқариб, одил, тоза ва кучли Қозоғистонни барпо этяпмиз. Янги сифатли миллатни шакллантириш учун муҳим ислоҳотларни амалга оширдик. Бу катта ва мураккаб иш бўлиб, унда сезиларли натижаларга эришилди. Сиёсий тизим тубдан янгиланди, янги иқтисодий курс белгиланди», — деди президент.
Тоқаев Қозоғистон янги босқичдаги ривожланиш даврига қадам қўйганини қайд этди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича 3 миллионта файлни эълон қилди
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Буюк шоирнинг Самарқанддаги табаррук излари
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг