Томас Мюллер фаолиятини MLS'да давом эттиради
Фото: Фабрицио Романо / Х
Томас Мюллер фаолиятини MLS'да давом эттирадиган бўлди. Бу ҳақида таниқли инсайдер Фабрицио Романо хабар бермоқда.
Инсайдернинг ёзишича, 35 ёшли Томас MLS вакили «Ванкувер Вайткэпс» клуби билан келишиб олган. Шу тариқа Германия футболининг «тирик афсонаси» 16 йиллик фаолиятидан сўнг, «Бавария»ни тарк этадиган бўлди.
Маълумотларга кўра, германиялик ҳужумчи «Ванкувер Вайткэпс» клуби билан 2025 йил 1 августдан бошлаб 2026 йилги MLS мавсуми охиригача шартнома имзолайди.
Унинг трансфери учун клуб 400 минг долларга тенг пул маблағи (MLS'даги ажратиладиган умумий бюджетдан) ва қўшимча бонуслар тўлайди. Мюллер 2025 йилги мавсумда махсус ажратилган бюджет орқали рўйхатга олинади (яъни клуб унинг маошини чекловдан ташқарига чиқмасдан молиялаштиради), 2026 йилдан бошлаб эса асосий юлдуз футболчи (Designated Player) сифатида тўлиқ шартнома билан ҳаракат қилади.
Турли манбалар футболчининг йиллик маошини тахминан 960 минг долларга тенг деб ёзмоқда.
Маълумот учун, 2009 йилдан шу кунгача «Бавария» шарафини ҳимоя қилган Мюллер клуб сафида жами 844 ўйинда майдонга тушган. У ушбу вақт ичида 292 та гол урган ва 281 голли узатмани амалга оширган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг