Томас Бах ХОҚ раҳбарилигига янги муддатга сайланмаслигини эълон қилди
Фото: AP / Давид Голдман
Халқаро олимпия қўмитаси (ХОҚ) раҳбари Томас Бах 2025 йилнинг март ойида янги муддатга сайланмаслигини эълон қилди. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.
2024 йил июл ойида Парижда бўлиб ўтган ХОҚ 142-сессиясида Олимпия Хартиясига Бахга ўз ваколатларини кенгайтириш ва янги муддатга сайланиш имконини берадиган тузатиш рад этилди. ХОҚ 141-сессиясида ташкилотнинг бир қанча аъзолари шундай ташаббус билан чиққан эди.
Энди ХОҚ янги раҳбари учун сайлов 2025 йил март ойида Грецияда бўлиб ўтади.
70 ёшли Бах 2013 йилнинг кузидан бери ХОҚ раҳбари бўлиб ишлаяпти. Бу лавозимда у Жак Рогге ўрнини эгаллади. 2021 йилда бу лавозимга қайта сайланди.
Бах ХОҚ раҳбарлигида ишлаган биринчи немис ва биринчи олимпия чемпиони саналади. 1976 йилда Бах қиличбозликнинг жамоавий мусобақасида Олимпиада олтин медалини қўлга киритган. 1977 йилда жаҳон чемпиони бўлган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг