“Тўмарис издошлари” спорт мусобақаси ғолиблари аниқланди
Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида ўтказилган “Тўмарис издошлари” спорт мусобақаси якунига етиб, энг фаол ва иқтидорли жамоалар аниқланди.
4 та шарт бўйича баҳс олиб борган 9 та факультет жамоалари орасида қуйидаги натижалар қайд этилди:
1-ўрин – Инглиз филологияси факультетининг “Зулфикор” жамоаси;
2-ўрин – Таржимонлик факультетининг “Тўмарис нафаси” жамоаси;
3-ўрин – Инглиз тили 2-факультетининг “Жасорат элчилари” жамоаси.

Шунингдек, қуйидаги номинациялар бўйича ҳам ғолиблар тақдирланди:
“Энг ижодкор жамоа” – Рус филологияси факультетининг “Қалқон” жамоаси;
“Энг ҳамжиҳат жамоа” – Инглиз тили 1-факультетининг “Турон замин қизлари” жамоаси;
“Энг фаол қатнашувчи” – Роман-герман филологияси факультетининг “Тўмарис авлодлари” жамоаси.
Мусобақа якунида ғолиб жамоаларнинг ҳар бир аъзоси қуйидагича моддий рағбатлантирилди:
1-ўрин – 800 000 сўм,
2-ўрин – 700 000 сўм,
3-ўрин – 600 000 сўм.
Ғолиб жамоаларни университет ректори Илҳомжон Тўхтасинов табриклаб, соврин ва дипломларни топширди. У ўз сўзида талаба-қизларнинг ижтимоий фаоллиги, спортга бўлган қизиқиши ва жамоавий руҳини юксак баҳолаб, келгусидаги фаолиятларида муваффақият тилади.
Робия БАХТИЁРОВА,
Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети
Халқаро журналистика факультети талабаси.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Ўзбекистоннинг 7 та моддий ва номоддий маданий мерос объектлари AYSESKO рўйхатига киритилди
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- Эркаклар аёлларга нисбатан кўпроқ калория истеъмол қилиши керакми?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг