Тойлоқ туманига янги ҳоким тайинланди
Фото: Самарқанд вилояти ҳокимлиги
Самарқанд вилоятининг Тойлоқ тумани ҳокими ўзгарди, деб хабар бермоқда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати.
Маълум қилинишича, бугун, 5 август куни Халқ депутатлари Тойлоқ тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси ўтказилган. Унда Самарқанд вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Адиз Бобоев иштирок этиб, туманнинг ижтимоий-иқтисодий ривожлантириши борасида олиб борилаётган ишлар, эришилган натижалар ҳамда йўл қўйилган камчиликларга тўхталган.
Шунингдек, сессияда ташкилий масала ҳам кўрилган. Б.Бобоназаров ўз аризасига кўра, Тойлоқ тумани ҳокими вазифасидан озод этилган. Вилоят раҳбари Раҳматуллаев Бехзод Раҳматуллаевич номзодини Тойлоқ тумани ҳокими этиб тайинлаш таклифини билдирган. Номзод депутатлар томонидан бир овоздан маъқулланган.
Бехзод Раҳматуллаев тайинловга қадар Самарқанд вилояти ҳокимлиги Ташкилий-кадрлар гуруҳи раҳбари вазифасида фаолият юритиб келаётган эди. Сессияда туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар белгилаб берилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўрта Осиёдаги энг баланд янги йил арчаси — Наманганда
- Нилуфардан Қобилжонгача... Қобулжон Россияда этник нафрат туфайли ваҳшийларча ўлдирилган биринчи бола эмас
- Ялдо туни: Ерликлар бугун энг узун тун ва энг қисқа кунга гувоҳ бўлади
- Ҳоким ёрдамчиси кимга ёрдамчи?
- Тошкент шаҳрида Марказий Осиё давлатлари ва Корея Республикаси парламентлари раҳбарларининг III йиғилиши ўз ишини бошлади
- Пойтахтга автомобиллар киришига ҳеч қандай тақиқ йўқ — Тошкент шаҳар ҳокимлиги
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг