Тоғдан сел келиши оқибатида «Қамчиқ» довонида йўлнинг бир қисми вақтинча ёпилди

18:39 07 Июнь 2025 Жамият
141 0

«Қамчиқ» довони ҳудудидан ўтувчи А-373 автомобиль йўлининг 137-километрида ёғингарчилик натижасида тоғдан келган сел оқибатида тош ва шағал аралашмалари йўлни қоплаган. Оқибатда довон йўлининг бир қисми вақтинча ёпилган, деб хабар бермоқда Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати.

Қўшимча қилинишича, «Қамчиқ» довони ҳудудидан ўтувчи А-373 автомобиль йўлининг ушбу қисмида икки томонлама ҳаракат вақтинча фақат «Тошкент — Водий« йўналишида ташкил этилган.

«ЙПХ ходимлари томонидан ҳаракат хавфсизлиги тўлиқ назоратга олинган бўлиб, ҳодиса оқибатларини бартараф этиш чоралари кўрилмоқда. Йўл очилиши бўйича қўшимча маълумот берилади», — дейилади хабарда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?