Тиббиётдаги ислоҳотлар ва долзарб масалалар муҳокамаси

Пойтахтимиздаги Халқаро медиа-холлда «Аҳолининг ижтимоий муҳофазаси: долзарб масалалар» мавзусида очиқ мулоқот бўлиб ўтди.
Унда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Б.Мусаев, соғлиқни сақлаш вазири А.Хаджибаев, бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Н.Хусанов, иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг биринчи ўринбосари С.Холхўжаев ҳамда маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирининг биринчи ўринбосари Г.Маруфова сўзга чиқди.
Мулоқотда кейинги беш йилда Ўзбекистон тараққиёти, хусусан, тиббиётидаги муҳим ўзгаришлар, уларнинг аҳоли ҳаётидаги амалий самаралари, ҳал этилиши лозим бўлган муаммоли масалалар ва истиқболдаги режалар муҳокама қилинди.
Тадбирда Бош вазири ўринбосари Б.Мусаев мамлакатимизда тиббиёт тизимида амалга оширилаётган ишларга алоҳида тўхталиб ўтди. Қайд этилдики, бугунги кунда коронавирус инфекциясига қарши кураш тадбирлари давом эттирилмоқда. Айниқса, фуқаролар коронавирусга қарши вакцина олаётгани, бунинг учун жойларда 3600 дан ортиқ эмлаш пунктлари ташкил этилган.
Тадбир очиқ мулоқот тарзида бўлиб ўтди.
«Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендиялар миқдори 10 фоизга оширилади
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
- Олимлар Альцгеймер касаллигидан ҳимоя қилувчи парҳез ҳақида маълумот беришди
- Доллар курси ошишда давом этмоқда
- Паркентда йилига 20 минг сайёҳни қабул қиладиган туристик мажмуа очилмоқда
- Ўзгаришларни сўз билан уйғотган журналист
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг