Тиббиёт ташкилотларини ихтиёрий аккредитациядан ўтказиш механизми жорий этилади
“Тиббиёт ташкилотларини аккредитациядан ўтказиш механизмларни жорий этиш тўғрисида”ги Ҳукумат қарори қабул қилинди. Бу ҳақда ҳуқуқий ахборот канали маълум қилди.
Қарорга кўра, 2022 йил 1 январдан тиббиёт ташкилотларини ихтиёрий аккредитациядан ўтказиш механизми жорий этилади.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги тиббиёт ташкилотларини аккредитациядан ўтказиш ва соғлиқни сақлаш соҳасида экспертларни сертификатлаш бўйича ваколатли давлат органи ҳисобланади.
Қарор билан Тиббиёт ташкилотларини ихтиёрий аккредитациядан ўтказиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди.
Регламентга кўра, тиббиёт ташкилотларини аккредитациялаш қуйидаги босқичлардан иборат:
➖ ўзини ўзи баҳолаш ва баҳолаш натижаларини тиббий хизматлар сифатини бошқариш ахборот тизимига киритиш;
➖ жойнинг ўзида ташқи комплекс баҳолаш;
➖ инспекция назорати.
Аккредитациядан ўтиш учун тиббиёт ташкилотлари аккредитацияловчи органга қуйидагилар орқали ариза тақдим этади:
➖ Давлат хизматлари марказлари;
➖ Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП).
Аризага БҲМнинг 2 баравари (446 минг сўм) миқдорида тўлов тўланганлиги ҳақидаги квитанция илова қилинади.
Аккредитация гувоҳномасини бериш тўғрисидаги қарор қабул қилинган тақдирда тиббиёт ташкилотига аккредитация стандартларига мувофиқлиги даражасига қараб қуйидаги тоифалар берилиши мумкин:
➖ иккинчи аккредитация тоифаси – стандартларига мувофиқлиги камида 75 фоиз бўлганда;
➖ биринчи аккредитация тоифаси – стандартларига мувофиқлиги камида 85 фоиз бўлганда;
➖ олий аккредитация тоифаси – стандартларига мувофиқлиги камида 95 фоиз бўлганда.
Шунингдек, қарорга кўра 2022 йил 1 январга қадар тиббий хизматлар сифатини бошқариш ахборот тизими ишлаб чиқилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нилуфардан Қобилжонгача... Қобулжон Россияда этник нафрат туфайли ваҳшийларча ўлдирилган биринчи бола эмас
- Ўрта Осиёдаги энг баланд янги йил арчаси — Наманганда
- Ялдо туни: Ерликлар бугун энг узун тун ва энг қисқа кунга гувоҳ бўлади
- Дуал таълим — етук мутахассис тайёрлаш кафолати
- “Ўзбекистон – дунёга ҳали очилмаган илм хазинаси” — Халқаро автомобиль федерацияси Президенти
- Она тили ва адабиёт фанидан мустақил ўқиш учун тавсия этилган бадиий асарлар рўйхати эълон қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг