Тезкор-қидирув ҳаракатлари давомида қиймати салкам 212 млн. сўмлик ҳуқуқбузарлик ҳолати фош этилди
Тошкент вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш бўлими тезкор ходимлари томонидан вилоят ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларининг қўшма фармойишига мувофиқ, Тошкент вилояти прокуратурасида тузилган штаб доирасида республика ҳудудига сифатсиз озиқ-овқат, алкоголь ва тамаки маҳсулотларнинг чегара божхона постлари орқали кириб келишини олдини олиш юзасидан олиб борилган тезкор-қидирув ҳаракатлари давомида қиймати салкам 212 млн. сўмлик ҳуқуқбузарлик ҳолати фош этилди.
Вилоятнинг Қибрай туманидаги «С.Нажимов» чегара божхона постига қўшни давлатдан кириб келган “MAN” русумли юк автотранспорт воситаси ИКМ тасвирлари таҳлил қилиниб, сўнг мазкур пост ходимлари билан ҳамкорликда божхона кўригидан ўтказилганида, йўл юк кузатув ҳужжатларида кўрсатилмаган, хорижда ишлаб чиқарилган, рақамли маркировка кодлари бўлмаган 2 400 қути тамаки, 39 дона кофе маҳсулоти ва 750 дона «Икра лососевая» номли балиқ икраси борлиги аниқланди.
Ҳозирда мазкур ҳолат бўйича суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
- Ўз халқини Сиз каби чин дилдан севадиган давлат раҳбарини учратмадим – «ACWA Power» компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайян
- Ўзбекистон тасвирий санъат галереясида Самарқанд мактабининг янги нафаси
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг