Тежамкор воситалар афзалликлари
Табиий газ таъминотида тежамкор воситалардан фойдаланиш орқали электр энергиясини ҳам, табиий газни ҳам сезиларли миқдорда иқтисод қилиш мумкин. Бу ҳақида “Ҳудудгаз Андижон” газ таъминоти филиали томонидан ташкил этилган амалий ўқув семинарида маълум қилинди.

-Замонавий энергия тежамкор ёндиргич ва бошқарув ускуналари газ босимидаги ўзгаришлар ёки узилишлар вақтида автоматик тарзда ишдан чиқиб, хавфли ҳолатларнинг олдини олади, -дейди “Ҳудудгаз Андижон” газ таъминоти филиали бош муҳандиси Хуршидбек Қодиров. -Шунингдек, бундай воситалар иситиш жараёнини аниқ бошқариш, ортиқча сарфнинг олдини олиш ва аҳоли хонадонларида қулайликни таъминлашга хизмат қилади.

Мутахассислар таъкидлашларича, бу каби воситаларни амалиётга жорий этиш орқали газ иситиш сарфини ўртача 11–14 фоизга камайтириш мумкин. Агар бир оила йил давомида 1000 куб метр табиий газ сарфласа, бундай восита ёрдамида 110–140 куб метр газни иқтисод қилиш имкони пайдо бўлади. Шу билан бирга, электр энергияси истеъмоли ойига 300 киловатт-соатни ташкил этган тақдирда, совитиш ва қувватни бошқариш орқали 9–19 фоизгача, яъни 27–57 киловатт-соат электр энергиясини тежаш мумкин. Семинар якунида аҳолига энергия ресурсларидан хавфсиз ва самарали фойдаланиш бўйича тушунчалар берилди ҳамда куз-қиш мавсумида барқарор таъминотни таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар белгилаб олинди.
Саминжон ҲУСАНОВ. ”Халқ сўзи”.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича 3 миллионта файлни эълон қилди
- Трамп Кубадан келаётган таҳдид сабаб АҚШда фавқулодда ҳолат эълон қилди
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
- Буюк шоирнинг Самарқанддаги табаррук излари
- Уруш, жасорат ва спорт: ҳафта давомида дунё эътиборини тортган 10 та сурат
- «Humans» Ўзбекистондан юзлаб миллион доллар зарарни қоплашни талаб қилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг