Термизда тиббиёт кластери ташкил этилади

12:27 16 Апрель 2025 Жамият
94 0

Фарҳод ЭСОНОВ/«Халқ сўзи». Термиз шаҳрида Ўзбекистон — Ҳиндистон қўшма корхонаси «NOVA PHARM» бош директори Сатвиндер Сингх ҳамда унинг ҳамкорлари Викас Панвар ва Намрита Сингх меҳмон бўлиб турибди.

Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимовнинг меҳмонлар билан учрашувида фармацевтика ва тиббиёт соҳаларидаги ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Меҳмонлар вилоят марказида университет ва замонавий клиникаларни ўз ичига олган тиббиёт кластери ташкил этиш лойиҳа-таклифини тақдим этишди. Мазкур лойиҳа Сурхондарё вилоятида тиббий инфратузилмани янада ривожлантириш, соҳага малакали мутахассисларни тайёрлаш ва аҳолига кўрсатиладиган тиббий хизматлар сифатини оширишга хизмат қилиши қайд этилди.

Музокаралар якунида лойиҳани амалга ошириш билан боғлиқ ташкилий-ҳуқуқий масалаларни ҳамкорликда ҳал этиш ва ўзаро алоқаларни кенгайтириш юзасидан келишиб олинди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?