Термизда “Талабалар баҳори” ёшлар фестивали бошланди
Фото: "Халқ сўзи"
Фарҳод Эсонов/“Халқ сўзи”. Бугун Термиз шаҳрида Сурхондарё тажрибаси мисолида “Талабалар баҳори” ёшлар фестивали бошланди.
Фестивал дастуридан бир қатор тадбирлар ва мусобақалар ўрин олган. Жумладан, талабалар ўртасида “Ҳашар — биз ёшларга ярашар” шиори остида “Ҳар бир ёшга бир ниҳол” лойиҳаси, “Музейлар — ёшлар нигоҳида” тадбири, “Қувноқлар ва зукколар” танлови, “Заковат” интеллектуал ўйини, “Бахшичилик”, “Чанқовуз” ва “Сибизға” ижрочилиги бўйича беллашувлар, оммавий югуриш марафони, “Соғлом ҳаёт учун 5000 қадам” юриш марафони, веломарафон, мини-футбол, кураш, камондан ўқ отиш, бадиий гимнастика, волейбол, стол тенниси, шахмат, армрестлинг, тош кўтариш, арқон тортиш каби спорт мусобақалари, “Экологик лойиҳаларни амалга оширилишида чет эл тажрибаси” мавзусида хорижда ўқиётган ёшлар билан Zoom платформаси орқали мулоқот, “Ижодимда Ватан тимсоли” ёш рассомлар ва тасвирий санъат асарлари кўргазма-танлови ва пазандачилик баҳслари ўтказилиши режалаштирилган.
Фестивал танловлари ғолиблари ва фаол иштирокчилари пул ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади. Бундан ташқари, таниқли санъаткорлар иштирокида гала концерт, мушакбозлик ва лазер шоу ташкил этилиши кўзда тутилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Ўз халқини Сиз каби чин дилдан севадиган давлат раҳбарини учратмадим – «ACWA Power» компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайян
- Имтиёзли шартларда пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи рўйхатни тузиш тартиби белгиланди
- Ўзбекистон тасвирий санъат галереясида Самарқанд мактабининг янги нафаси
- Иш билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар ва касбга оид касалликлар ҳақидаги маълумотларнинг яхлит тизими йўқлиги кўрсатиб ўтилди
- Ламин Ямал «Барселона»ни тарк этиши мумкин
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг