Термизда миллий сувенирлар фестивали бўлиб ўтди

Фото: Халқ сўзи
Термиз шаҳрида миллий сувенирлар фестивали бўлиб ўтди. Президентимизнинг 2021 йил 9 февралдаги «Ўзбекистон Республикасида ички ва зиёрат туризмини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» ги Фармони доирасида Туризм ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги, Термиз давлат музей қўриқхонаси ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда воҳада фаолият олиб бораётган фольклор-этнографик жамоалари чиқишлари, халқ амалий санъати усталари, маҳаллий ҳунармандлар томонидан тайёрланган маҳсулотлар кўргазма-ярмаркаси ва маҳорат дарслари йиғилганлар эътиборига ҳавола қилинди.
Таъкидланганидек, қадим Сурхон воҳасида кўплаб халқ амалий санъати ва ҳунармандлик мактаблари мавжуд бўлиб, улар томонидан авлоддан-авлодга ўтиб келаётган бой анъаналар тобора ривожланиб, сайқал топиб бормоқда. Мамлакатимизда ҳунармандлар фаолияти ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватланиб, бир қатор имтиёз ва преференциялар берилаётгани соҳада банд бўлаётганлар сафини кенгайтиришда муҳим омил бўлаётир. Ички бозор сифатли маҳсулотлар билан тўлдирилиши баробарида турли ҳунармандлик маҳсулотларини экспорт қилиш ҳажми ҳам ортиб бормоқда. Хусусан, ҳунармандлар маҳорати ила яратилаётган миллий сувенирлар маҳаллий ва хорижий сайёҳларлик марказларига етказилмоқда.
Барчада қизиқиш ва завқли таассуротлар уйғотган ушбу фестиваль ҳам сурхондарёлик уста-ҳунармандларнинг фаолияти яратилаётган имкониятларга уйғун равишда ривожланаётганини амалий жиҳатдан тасдиқлади.
Илҳом РАҲМАТОВ, «Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
- Паркентда йилига 20 минг сайёҳни қабул қиладиган туристик мажмуа очилмоқда
- «100 миллиондан ортиқ гуллар, модалар ҳафталиги ҳамда турфа таомлар тақдимоти»: Наманганда ўтказилаётган 64 Халқаро гуллар фестивалидан видео ва фоторепортаж
- Ўзбекистон тарихида илк бор мундиал йўлланмасини қўлга киритган миллий терма жамоамиз Тошкентга қайтиб келди — Фоторепортаж
- Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Исроил–Эрон можароси юзасидан баёнот берди
- «Air India» фожиасидаги тирик қолган ягона йўловчи ҳикояси
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг