Темирйўл чипталарида 800 мингга яқин кишидан ундирилган ортиқча пуллар қайтарилади

16:38 30 Июнь 2025 Жамият
344 0

Иллюстратив фото

Темирйўл чипталари бўйича 800 мингга яқин одамдан ундирилган ортиқча пуллар қайтариладиган бўлди. Бу ҳақда Рақобат қўмитаси матбуот хизмати хабар қилди.

Маълум бўлишича, темирйўлда йўловчи ташиш хизматлари бўйича қўмита чиқарган қарор суд инстанциялари томонидан қўллаб-қувватланди ва қонунбузилиш ҳолати бартараф этилди.

Қўмита махсус комиссияси томонидан 2024 йилда олиб борилган ўрганишларга кўра, «Oʻztemiryoʻlyoʻlovchi» АЖ ва «Shahar atrofida yoʻlovchi tashish» МЧЖ томонидан сотилган чипталардан воситачилик йиғим қиймати бўйича умумий ҳисобда жами 792 186 нафар истеъмолчидан ортиқча ҳақ ундирилгани аниқланган.

Қўмита мазкур жамиятларга ортиқча ундирилган пулларни истеъмолчиларга қайтариш, қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш ва келгусида бундай ҳолатларга йўл қўймаслик тўғрисида кўрсатма берган.

Шунга қарамасдан, ушбу корхоналар қўмита қарори юзасидан норози бўлиб, судга мурожаат қилган. Бироқ бир неча суд инстанцияларининг ҳал қилув қарорлари билан «Oʻztemiryoʻlyoʻlovchi» АЖ ва «Shahar atrofida yoʻlovchi tashish» МЧЖларнинг аризаларини қаноатлантириш рад қилиниб, қўмита махсус комиссиясининг қарори ва кўрсатмаси ўз кучида қолдирилди ортиқча олинган маблағларни қайтариши ва молиявий жарима тўлаши белгиланди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?