Telegramʼга янги функция қўшилди

04:02 06 Октябр 2024 Дунё
460 0

Куни кеча, 5 октябрь куни Telegramʼда бошқа фойдаланувчиларга берилиши мумкин бўлган “совғалар” пайдо бўлади. Бу ҳақда мессенжер асосчиси Павел Дуров ўзининг Telegramʼдаги каналида маълум қилди.

“Совғалар — яқинларингизни муҳим воқеалар билан табриклашнинг ажойиб усули. Совға олувчилар уларни ўз профилларида кўрсатиш ёки юлдузларга алмаштириши мумкин”, деб ёзди Дуров.

Унинг таъкидлашича, кейинчалик совғалар ТОН асосидаги НФТларга айлантирилиши ва мессенжердан ташқарида сотилиши мумкин. Шунингдек, Telegram асосчиси кейинроқ ошкор қиладиган бошқа янгиликлар ҳам борлигига ишора қилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?