Telegram YouTubeʼнинг аналогини яратади

04:25 06 Октябр 2024 Дунё
371 0

Telegram ўз мессенжерида YouTube аналогини яратади. Бу ҳақда “Telegram Contests” канали хабар берди.

Қайд этилишича, компания iOS дастурчилари ўртасида видеохостинг яратиш бўйича танлов эълон қилди ва у 25-октабргача давом этади.

Танлов орқали яратилиши кутилаётган "media player" ҳозирда Telegramʼда фойдаланилаётган AVPlayer ўрнини эгаллаши кутилмоқда.

Танлов натижалари ноябрь ойида эълон қилинади. Хабарда айтилишича, мукофот жамғармаси 50 000 долларни ташкил қилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?