«Telegram» ўзининг ички валютасини ишга туширди

14:19 07 Июнь 2024 Дунё
500 0

Иллюстратив фото

«Telegram» асосчиси Павел Дуров ушбу ижтимоий тармоқнинг ички валютаси бўлган «Telegram Strats» борлигини маълум қилди.

Ушбу валюта билан мини-иловаларда рақамли хизматлар ва товарлар учун тўловларни амалга ошириш, шунингдек, электрон китоблар, курслар, Android ва iOS иловаларидаги ўйинлардаги турли предметларгача харид қилиш мумкин.

«Strats»лар «Apple», «Google» дўконларида илова ичидаги харидлар орқали ёки PremiumBot боти ёрдамида сотиб олинади. Бундан ташқари, валюта «Fragment» платформаси орқали «Toncoin»га айлантирилади.

Дуровга кўра, янги валютадан имтиёзли шартлар асосида «Telegram»да илова рекламасини харид қилишда ҳам фойдаланиш мумкин.

«Apple», «Google» фойдаланувчилар улардан «Strats» харид қилганида 30 фоиз комиссия олади, бироқ «Telegram Strats» ёрдамида сотиб олинган рекламани «Telegram» субсидиялайди. Шу тариқа, агар ишлаб чиқувчилар ўзларининг иловаларини тарғиб қилиш учун юлдузларни қайта сармоя қилсалар, умумий комиссия деярли 0 фоизни ташкил қилади. Натижада «Telegram»да иловаларни ишга тушириш анъанавий мобил иловаларни ишга туширишдан кўра кўпроқ иқтисодий маънога эга», — дейди Дуров.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?