Телефонингизни ҳозироқ ўчиринг: олимлар гаджетлар уйқуни қандай бузишини аниқлади
Иллюстратив фото
Ухлашга ётишдан олдин гаджетлар билан ўтказилган бир соат уйқусизлик хавфини 59 фоизга оширади ва уйқу давомийлигини ўртача 24 дақиқага қисқартиради. Норвегиялик тадқиқотчилар 45 мингдан ортиқ кўнгиллиларга оид маълумотларни таҳлил қилиб, шундай хулосага келишди.
“Frontiers in Psychiatry” журналида чоп этилган тадқиқот иши натижаларига кўра, унда 18 ёшдан 28 ёшгача бўлган талабалар жалб этилган. Иштирокчилардан уйқудан олдин электрон қурилмалардан фойдаланиши, бунга қанча вақт кетиши ва айнан нималар билан шуғулланиши — унда ўйин ўйнаши, мусиқа тинглаши, ижтимоий тармоқларни кўздан кечириши ёки ўқув материалларини мутолаа қилиши ҳақида сўралди. Шунингдек, уйқуга кетиш вақти, уйқунинг давомийлиги, унинг бузилишлари мавжудлиги ва кундузги серуйқулик даражаси ҳам қайд қилинган.
Маълум бўлишича, фаоллик турининг ўзи аҳамиятга эга эмас — асосий омил электрон қурилма экрани қаршисида ўтказилган вақтнинг давомийлиги бўлади: одам ухлашдан аввал гаджет олдида қанча кўп вақт ўтказса, унинг уйқуси шунчалик кўп бузилади.
Тадқиқот муаллифлари дам олиш сифатига салбий таъсирини камайтириш учун ухлашга ётишдан камида 30 дақиқа олдин электрон қурилмалардан фойдаланишни камайтиришни ва хабарномаларни ўчириб қўйишни тавсия этади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Комилжонов Мухаммадсолиҳ Собиржон ўғлининг “Сaломaтлик лaндшaфтлaрини тaшкил этиш тaмойиллaрини ишлaб чиқиш” мавзусидаги (архитектура фанлари бўйича) фалсафа доктори (PhD) диссертациясининг ҳимояси эълони
- Дўстлик ва ҳамкорликни кенгайтирган форум (+фоторепортаж)
- Наманган – янгиланиш ва гўзаллик шаҳри
- Ўзбекистон ёки Миср. Қайси терма жамоа кучли?
- Янгиланаётган Марказий Осиё: бирлик, дўстлик ва ҳамкорликнинг янги босқичи
- Президент матбуот котиби Шерзод Асадов Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг ОАВ эркинлиги бўйича вакили Ян Брату билан учрашув ўтказди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг