Техник сабабларга кўра номаълум муддатга ёпилган Тошкент 3 аэропорти қачондан ўз фаолиятини бошлаши маълум бўлди

2021 йил 31 августдан бошлаб маҳаллий авиақатновларни амалга оширувчи Тошкент 3 аэропорти ўз фаолиятини бошлайди ва республика бўйлаб амалга оширилувчи барча авиапарвозлар ушбу аэропортдан жадвалга кўра амалга оширилади. Бу ҳақда "Uzbekistan Airways" АЖ маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, 19 августдан бошлаб аэропорт техник сабабларга кўра номаълум муддатга ёпилган эди.
«Йўловчилардан маҳаллий авиақатновлар билан боғлиқ саволларни авиакомпания алоқа-марказидан, аэропорт маълумот олиш марказидан ва Uzbekistan Airways ижтимоий тармоқларидан аниқлаштиришларини сўраймиз», дейилади хабарда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доллар курси пастлади
- «Бунёдкор» мураббийи Сергей Арсланов вафот этди
- Қондаги глюкозани пасайтириш учун кечки овқатланишнинг идеал вақти маълум бўлди
- Сардобанинг сири нимада?
- Камчатка соҳилларидаги кучли зилзиладан сўнг Ўзбекистон Консуллиги ватандошларимизга мурожаат қилди
- Бухоролик докторант ниманинг эвазига Президент совғаси – автомобилга эга бўлди?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг