Тейлор Свифтнинг концерти ИШИД террорчисининг таҳдиди сабабли қолдирилди

ИШИД террорчилари сифатида талқин қилинаётган шахсларнинг таҳдидлари сабабли Тейлор Свифтнинг концерти қолдирилди. Бу ҳақда «Newsweek» нашри хабар берди.
Қайд этилишича, Австрия ҳукумати терактнинг олдини олиш мақсадида икки шахсни ҳибсга олди. Режалаштирилган ҳужум Свифтнинг яқинлашиб келаётган шоуларида хавфсизлик чораларининг кучайтирилишига олиб келган.
Тейлор Свифт Венадаги «Ernst-Happel-Stadion»да пайшанба, жума ва шанба кунларига режалаштирилган концертини кечиктиришга мажбур бўлган. Тадбир ташкилотчилари ҳам барчанинг хавфсизлигини таъминлаш учун шоуларни бекор қилишга қарор қилишди.
Австрия жамоат хавфсизлиги директори Франц Руф 19 ёшли гумонланувчининг концертларда теракт уюштиришга бўлган ҳаракатлари фош қилинганини билдирган. Расмийлар гумонланувчининг турар жойида портловчи кимёвий моддаларни топган ва ҳозирда текшириш ишлари давом этмоқда.
Разведка ташкилотлари Франц Руфнинг ИШИДга аъзо эканлиги ва интернетда радикал фикрларни илгари суриб келгани аниқланган. Ҳибсга олишда Австриянинг «Кобра» махсус гуруҳи ёрдам берган. Расмийлар гумонланувчининг потентсиал ҳужумга «тайёргарлик ҳаракатлари» ҳақида махсус разведка ташкилотлари орқали хабар топган.
Тейлор Свифтнинг гастрол сафари шу ойнинг охирида Лондондаги шоулари, кейин эса Канададаги чиқишлари билан давом этади. Ноябрда Торонтода, декабрда Ванкуверда концерт беради. Венадаги концертнинг бекор қилинганига қарамай, Свифтнинг «Eras Tour» бутун дунё бўйлаб мухлислар томонидан интиқлик билан кутилмоқда.
Аввалроқ, Виржинияда Камала Ҳаррисга ўлим билан таҳдид қилишганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Танзила Нарбаева Парламентлараро иттифоқнинг 150-юбилей ассамблеяси Президенти этиб сайланди
- Айрим оилаларга бир марталик моддий ёрдам берилади
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Самарқанд яна бир нуфузли форумга мезбонлик қилади
- Марказий банк шошилинч огоҳлантириш билан чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг