ТДЮУ талабалари яратган фильм халқаро танлов ғолиби бўлди

Томск давлат университетининг Новосибирск юридик институтида профессор В. К. Гавло номидаги «Золотой след» криминалистика бўйича VIII халқаро талабалар кинофестивали бўлиб ўтди
Новосибирск юридик институти, Новосибирск вилояти ички ишлар бош бошқармаси ҳузуридаги жамоатчилик кенгаши, Россия адвокатлар уюшмасининг Новосибирск минтақавий бўлими қошидаги ёш адвокатлар кенгаши ҳамкорлигида ташкил этилган навбатдаги фестиваль учун олий таълим муассасалари талабаларининг 66 та фильми танлаб олинди, деб ёзади Тошкент давлат юридик университети Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бўлими.
Фестивалнинг ҳакамлар ҳайъати аъзолари бу йилги тақдим этилган ишларга муаллифлар томонидан профессионал даражада ёндашилгани, баъзи фильмлар талабалар томонидан тайёрланган бўлишига қарамасдан профессионал ҳужжатли фильмлардан қолишмаслигини таъкидлади.
Фестивалда талабалар 8 та номинация бўйича тайёрлаган фильмлари билан иштирок этди.
Тошкент давлат юридик университети талабалари «Пропавший человек» («Йўқолган одам») қисқа метражли фильми билан профессор В. К. Гавло номидаги «Золотой след» криминалистика бўйича VIII халқаро талабалар кинофестивалининг «Следственные ситуатсии» номинациясида биринчи ўринни эгаллади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Самарқандда ЮНЕСКОнинг 43-сессиясига тайёргарлик авжида
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тартиби белгиланди
- Ҳудудларда 34 та юқори технологияли саноат лойиҳалари амалга оширилади
- Туркий халқларнинг маънавий яловбардори
- Хорижий тилларни ўрганмоқчи бўлган ёшларга «2+6» дастурига мувофиқ субсидия ажратилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг