ТДАУ ва Хоразм вилояти ҳокимлиги ўртасида ҳамкорлик келишуви имзоланди
Фото: ТДАУ ахборот хизмати
Хоразм вилояти ҳокими Жўрабек Раҳимов ҳамда Тошкент давлат аграр университети (ТДАУ) ректори Нарзулло Обломурадов томонидан ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш мақсадида келишув имзоланди.
ТДАУ ахборот хизмати хабарига кўра, ҳамкорлик доирасида шўрга чидамли навларни танлаш, ер ресурсларидан самарали фойдаланиш, тупроқ унумдорлигини сақлаш, мева-сабзавотчилик, узумчилик, зооинженерия, агрономия, озиқ-овқат хавфсизлиги, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаш ва қайта ишлаш соҳаларида ишлаб чиқаришга замонавий инновацион технологияларни жорий этиш каби қатор йўналишларда ҳамкорлик йўлга қўйилади.
Мазкур келишув доирасида томонлар юқори малакали кадрларга бўлган эҳтиёжни қондириш учун талабалар амалиётини ташкил этиш орқали илғор билим ҳамда кўникмага эга мутахассислар тайёрлашда ишлар олиб боришга келишиб олдилар.
Ушбу ташаббус вилоятда қишлоқ хўжалиги соҳасининг янада илмий асосланган ривожланишига замин яратиши, шунингдек, ёш мутахассислар учун амалий билим ва кўникмаларни мустаҳкамлашга хизмат қилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг