ТАТУнинг Урганч филиали УрДУга қўшиб юборилади
Шавкат Мирзиёевнинг ПҚ-160-сонли қарори билан Тошкент ахборот технологиялари университетининг Урганч филиали 2025/2026 ўқув йилидан Урганч давлат университетига қўшиб юборилади. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» хабар берди.
Қарорга кўра, Урганчдаги мазкур филиалда таҳсил олаётган барча талабалар ўқишини Урганч давлат университетининг мос бакалавриат ва магистратура дастурлари бўйича давом эттиради. Бу ўзгариш талабалар учун узлуксиз таълим жараёнини таъминлаш, замонавий билим ва кўникмаларни самарали ўзлаштириш имконини яратади.
Шунингдек, мазкур қарор билан Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактабнинг Урганч филиали ташкил этилиши назарда тутилган. Ушбу мактаб Ал-Хоразмий мажмуаси ҳудудида жойлашади ва таълим жараёни STEM модели асосида 7 йиллик дастур бўйича ташкил этилади.
Мактабдаги дастурга кўра, дастлабки 5 йилда ўқувчиларда физика, математика, информатика ва инглиз тили бўйича мустаҳкам билим асослари шакллантирилади. Кейинги 2 йил эса муҳандислик соҳасига йўналтирилган бошланғич тайёргарликка бағишланади.
Ўқувчилар танлови умумий ўрта таълим муассасаларининг 4-синфини тамомлаган ва математика ҳамда информатика фанлари бўйича юқори қобилиятга эга бўлган ўқувчилар орасидан амалга оширилади.
Ихтисослаштирилган мактабда Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги мактаб учун белгиланган ташкилий, академик ва молиявий шарт-шароитлар тўлиқ қўлланилади. Бу эса юқори салоҳиятли ёшларнинг билим олиши ва истиқболли мутахассис бўлиб шаклланиши учун замин яратади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Шавкат Мирзиёев Вашингтон шаҳрида Тинчлик кенгашининг дастлабки йиғилишида иштирок этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг