«Ташаббусли бюджет»да ғолиб маҳаллага қуёш панелли чироқлари ўрнатилди
Ботир МАДИЁРОВ/«Халқ сўзи». Ёзёвон туманидаги «Баҳор» МФЙ аҳли ўзаро уюшқоқлик
кўрсатиб, кейинги йилларда «Ташаббусли бюджет» лойиҳасида бир неча маротаба ғолиб бўлиб, барча ички йўллар, кўчалар асфальт қилинишига эришилди.
Ўтган йили ушбу лойиҳа ғолиби сифатида маҳалладошлар 1 млрд. 360 млн. сўмлик кўча чироқлари ўрнатиш имконига эга бўлганди. Куни кеча маҳалла кўчаларига давр талаби асосида кўча чироқлари ўрнатилиб, барча йўлларнинг чароғонлиги таъминланди.
— Бугунги кунда юртимизда қайта тикланувчи энергия манбаларидан унумли фойдаланиш бўйича изчил саъй-ҳаракатлар олиб борилмоқда, — дейди «Баҳор» МФЙ раиси Маҳфуза Мамажонова. — Маҳалла фаоллари ўзаро келишган ҳолда қуёш панелли кўча чироқлари ўрнатиш режалаштирилди. Натижада маҳалланинг 19 та кўчасига 380 та замонавий қуёш панелли кўча чироқлари ўрнатилди.
Айни пайтда маҳалла кўчалари ҳатто тунда ҳам кундузгидек чароғон. Энг муҳими, замонавий ёндашув туфайли катта маблағ тежалмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўрта Осиёдаги энг баланд янги йил арчаси — Наманганда
- Нилуфардан Қобилжонгача... Қобулжон Россияда этник нафрат туфайли ваҳшийларча ўлдирилган биринчи бола эмас
- Ялдо туни: Ерликлар бугун энг узун тун ва энг қисқа кунга гувоҳ бўлади
- Ҳоким ёрдамчиси кимга ёрдамчи?
- Тошкент шаҳрида Марказий Осиё давлатлари ва Корея Республикаси парламентлари раҳбарларининг III йиғилиши ўз ишини бошлади
- Пойтахтга автомобиллар киришига ҳеч қандай тақиқ йўқ — Тошкент шаҳар ҳокимлиги
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг