Ташаббуслар ҳаётимга нур киритди
Нурафшон шаҳридаги «Бирлик» маҳалласида яшовчи Азиз Отабоев бундан икки йил олдин хорижда ишларди. Ёшлар етакчиси Мухриддин Қаландаров «Шарқ юлдузи» кўчасида жойлашган, бир қарашда оддий кўринган хонадонда замонавий қурилиш материаллари, хусусан, бино деворларини қоплашда қўлланиладиган термопанеллар ишлаб чиқаришни таклиф этганда у бунга унчалик ишонмаганди.
– Мусофирликда топиш-тутиш яхши бўлсаям барибир оила қучоғи бошқача, – дейди ёш тадбиркор. – Ҳар сафар юртимизда ёшларга яратилаётган имкониятларни эшитиб, Ватанга қайтиб ўз ишимни йўлга қўйиш истаги ортаверарди. Ниҳоят, ўз юртимда ишлашга қарор қилдим. Ўз хонадонимда Европанинг илғор технологияси асосида кичик цех ташкил қилдим. Биз ишлаб чиқараётган панеллар ғиштсимон чиройли шаклга эга. Улар мармар кукунидан тайёрланади. Мармар махсус елим воситасида бириктирилади. Бу технология, цементсиз ишлаб чиқариш имконини яратиб, маҳсулотнинг узоқ йиллар давомида сифатини сақлаб қолишини кафолатлайди. Иссиқ ва совуқда уваланиш ҳолатлари кузатилмайди. Маҳсулот 5 сантиметр қалинликдаги термопанел асосида тайёрланади. Бундай панеллар бино деворларида 90 фоизгача иссиқликни сақлаб, ёз фаслида бинони салқин ҳолда ушлаб туради. Ушбу панеллар билан сувалмаган деворларни ҳам қоплаш мумкин. Бу бино тан нархини арзонлаштиришда катта аҳамиятга эга. Ҳозирда цех фаолиятини янада кенгайтириш ниятидамиз. Маҳалладаги ёшларни доимий иш билан таъминлаш, энг замонавий талабларга жавоб берадиган маҳсулотлар тайёрлаш асосий мақсадимиз.
Айни пайтда ишлаб чиқариш цехида бир кунда 550 квадрат метр юзани қопловчи термопанел ишлаб чиқариш имкони мавжуд. Бу Тошкент шаҳри ва пойтахтдаги қурилишлар эҳтиёжининг қарийб чорак қисмини таъминлашга етарли.
Ёшларнинг тадбиркорлик салоҳиятини рўёбга чиқариш учун давлатимиз томонидан беминнат кўмак, катта имтиёз ва изчил дастурлар кенг йўлга қўйилган. «Ёшлар дафтари», «Бизнесга биринчи қадам», «Бир миллион дастурчи» каби ташаббуслар орқали кўплаб ёшлар ўз ишини бошламоқда. Ташаббуслар ҳаётига нур киритган Азиз Отабоевнинг тажрибаси бунга ёрқин мисолдир.
Отабек ИСРОИЛОВ
(«Халқ сўзи»).
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг