“Тарихий босим”: Chrome браузери сотилиши мумкин
Иллюстратив фото
Бундан ташқари, Android операцион тизимини бошқа “Google” хизматларидан, жумладан, “Google Play” иловалар дўконидан ҳам ажратишни таклиф қилинган.
Сўнги маълумотларга қараганда, браузерни бош компаниядан ажратиб олиш таклифи қабул қилинса, “Chrome” 20 млрд долларга сотилиши мумкин. Бу ҳақида “Digital Information World” нашри хабар берди.
Қайд этилишича, бундай қарор энг йирик технологик компаниялардан бирига нисбатан тарихий босим чораси бўлиши мумкин.
Август ойида Вашингтондаги округ суди “Google”ни қидирув тизимлари бозорида қурилма ишлаб чиқарувчилари ва веб-браузерлар билан ўз маҳсулотларида ушбу қидирув тизимидан фойдаланиш бўйича келишувлар орқали монополияни ўрнатишда айблаган эди.
Шундан сўнг Адлия вазирлиги томонидан технологик гигантларни бўлиб юбориш имкониятлари кўриб чиқа бошланган. Энг кўп муҳокама қилинган вариантлар орасида Android операцион тизими, “AdWords” ва “Chrome” сотуви бор эди.
Бироқ “Google”нинг ўзи таклиф қилинган бўлинишни рад қилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг