Тарихда илк бор Ўзбекистон тарихига оид ноёб экспонатлар Британия музейларида намойиш этилади
Буюк Британиянинг нуфузли «The Guardian» газетасида «Аср кўргазмаси: Ўзбекистондан Лондонгача бўлган Ипак йўли» сарлавҳали мақола эълон қилинди, деб хабар бермоқда «Дунё»АА мухбири.
Нашрда Британия музейларида илк бор VII асрда яратилган олти метр узунликдаги монументал деворий сурат, шунингдек, VIII асрга оид фил суягидан ясалган дунёдаги энг қадимги шахмат доскаси каби Самарқанд музейлари коллекцияларидан намуналар намойиш этилиши таъкидлаган.
Маълум қилинишича, экспонатлар жорий йилнинг сентябрь ойида очиладиган кўргазма учун қадимий Самарқанд шаҳридан Буюк Британияга етказилади. «Тарихда биринчи марта Ўзбекистон музейларидаги экспонатлар Британияга келтирилмоқда», дейилади мақолада.
Қайд этилишича, ушбу кўргазмада 300 дан ортиқ экспонатлар 29 та миллий ва халқаро муассасалар томонидан тақдим этилади.
«Туя, от ва фил минаётган одамлар тасвирланган олти метрли деворий сурат Самарқанддаги музейнинг «Элчилар зали»да жойлашган. 660 йилларга оид ва 1960 йилларда топилган ушбу қадимий сурат минтақада йирик савдогарлар бўлган қадимги сўғдлар томонидан яратилган ноёб санъат намунасидир», дея таъкидлаган «The Guardian».
Мақолада, шунингдек, 2025 йилнинг февралига қадар давом этадиган ушбу кўргазма чипталари яқин кунларда сотувга чиқарилиши хабар қилинган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Ўз халқини Сиз каби чин дилдан севадиган давлат раҳбарини учратмадим – «ACWA Power» компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайян
- Ўзбекистон тасвирий санъат галереясида Самарқанд мактабининг янги нафаси
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг