Тарих ва география йўналишларида Заҳириддин Муҳаммад Бобур номидаги давлат стипендияси таъсис этилади

20:52 26 Январь 2023 Жамият
1336 0

Фото: Архив сурат

«Буюк шоир ва олим, машҳур давлат арбоби Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 540 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида»ги Президент қарори (ПҚ–20 сон, 25.01.2023 й.) қабул қилинди.

Қарорга кўра:

— «Заҳириддин Муҳаммад Бобур меросининг Шарқ давлатчилиги ва маданияти ривожида тутган ўрни» мавзусида халқаро илмий-назарий анжуман ўтказилади;

— «Бобур мероси» халқаро сайёҳлик тарғибот дастури амалга оширилади;

— Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг болалик даврига бағишлаб суратга олинаётган «Йўлбарснинг туғилиши» бадиий фильмини якунига етказиш чоралари кўрилади;

Шунингдек, қуйидагилар чоп этилади:

— ўзбек, рус ва инглиз тилларида Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳаёти ва ижодига доир «Бобур энциклопедияси»нинг тўлдирилган учинчи нашри;

— «Бобур» китоб-альбоми;

— Бобур асарлари луғати;

— Бобур девонининг мукаммал нашри.

2023/2024 ўқув йилидан ОТМ талабалари учун тарих ва география йўналишларида Заҳириддин Муҳаммад Бобур номидаги давлат стипендияси таъсис этилади.

2023 йил 1 августгача ўзбек, рус, инглиз тилларида фаолият юритадиган халқаро илмий бобуршунослик электрон платформаси ва унинг мобил иловаси яратилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?