Тақдирга басма-бас

Темур ЭШБОЕВ/«Халқ сўзи». Тинчлик Муаитбасов вилоят марказидан 150 километр олисликда — Конимех туманининг Янгиқазған овулида истиқомат қилади. 2016 йил белининг қаттиқ шамоллаши асоратидан икки оёғи ҳам ишламай қолган. Шунинг ортидан унга 1-гуруҳ ногиронлиги тайинланган эди.
— Бир йил тўшакка михланиб қолдим, — дейди Тинчлик Муаитбасов. — Навоий, Тошкентда бир неча бор даволандим, эшитган табибимга бордим. Кўпам нафи бўлмади. Бутун умр жисмоний меҳнат қилган одамга тўшак тортиш бўлмас экан. Иштаҳа карнай, тил тўқмоқдек бўлгач, бирор эрмак топай, деб мана шу беш сотих ерни ўзлаштирдим.
Янгиқазған овули Қизилқум ва Нурота тоғ тизмалари туташган адирликларда жойлашган. Тупроғи қумлоқ — экин-тикинда кўп сув ва ўта эҳтиёткорлик билан ўғитлаш ва озиқлантиришни тақозо этади. Тинчлик оға шуларга амал қилиб, ўтган йили помидор, картошка, пиёз ва қовун экиб, рўзғорга етгулик ҳосил олди.
— Энг муҳими, саломатлигим кундан-кунга яхшиланиб бормоқда, — дейди Т. Муаитбасов. — Эрталаб соат тўртларда туриб, экин-тикинни тагини юмшатаман. Бу яхшигина бадан тарбия бўлади. Кўчатларнинг ривожидан кўнглим кўтарилиб, кун бўйига етгулик кайфият оламан. Агар саломатлигим шу тахлит яхшиланса, насиб этса, бир гектар ерни ўзлаштириб боғ яратмоқчиман.
Янгиқазғанликлар Тинчлик оғанинг интилиш ва заҳматига фақат ҳавас билангина қараб тургани йўқ. Сидқидилдан қилинган меҳнат чўл шароитида ўз мевасини бериши улар қалбида ҳам шижоат ўтини ёққан бўлса, не ажаб!
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Эҳтиёжманд оилаларга электр ва газ бўйича компенсация берилади
- Танзила Нарбаева Парламентлараро иттифоқнинг 150-юбилей ассамблеяси Президенти этиб сайланди
- Тошкентда Парламент аёл аъзолари форумининг 39-сессияси бўлиб ўтди
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Айрим оилаларга бир марталик моддий ёрдам берилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг