Танзила Норбоева Буюк Британия Давлат котиби Девид Кэмеронни қабул қилди
Жорий йилнинг 23 апрель куни Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Норбоева Буюк Британия ташқи ишлар, ҳамдўстлик ва тараққиёт масалалари бўйича давлат котиби Девид Кэмеронни қабул қилди.
Ўзбекистон ва Буюк Британия сиёсий-дипломатик мулоқотини кенгайтириш, шунингдек, халқаро майдонда конструктив ҳамкорликни давом эттириш, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар муносабатларни мустаҳкамлаш, парламент алоқаларини фаоллаштириш масалалари муҳокама қилинди.
Мулоқот чоғида кейинги йилларда мамлакатларимиз ўртасидаги муносабатлар юқори даражага кўтарилгани алоҳида таъкидланди.
Суҳбат давомида яшил иқтисодиётни ривожлантириш соҳасида қўшма лойиҳаларни йўлга қўйиш, иқлим ўзгариши оқибатларига қарши курашда ўзаро ҳамкорликни кучайтириш муҳимлиги қайд этилди.
Бундан ташқари, таълим ва маданий-гуманитар алоқаларни ривожлантириш устувор йўналиш сифатида қайд этилди. Олий таълимда замонавий соҳалар бўйича малакали мутахассисларни тайёрлаш, инглиз тилида ўқитиладиган таълим дастурларини кенгайтиришнинг амалий жиҳатлари кўриб чиқилди.
Девид Кэмерон Ўзбекистонда инсон ҳуқуқларини таъминлаш, хусусан, муносиб меҳнат тамойилларини жорий этиш, гендер тенгликка эришиш, оилавий зўравонликка қарши курашиш борасида ижобий ишлар амалга оширилаётганини алоҳида қайд этди.
Учрашув жараёнида кейинги йилларда парламентлараро ҳамкорлик сезиларли даражада фаоллашгани эътироф этилди. Томонлар бу борада ўзаро мулоқотни янада кенгайтириш бўйича фикр алмашдилар.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Шавкат Мирзиёев Вашингтон шаҳрида Тинчлик кенгашининг дастлабки йиғилишида иштирок этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг