Танзила Норбоева БАА Гендер тенглик кенгаши вице-президенти билан ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди
Айни пайтда БМТ Аёллар ҳолати бўйича комиссиясининг 68-сессиясида иштирок этиш учун Нью-Йорк шаҳрида бўлиб турган Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Норбоева Бирлашган Араб Амирликлари Гендер тенглик кенгаши вице-президенти Мона Ғанем Ол Маррий билан учрашди.
Маълумки, кейинги йилларда Ўзбекистон ва БАА ўртасида кўп қиррали ҳамкорлик муносабатлари янги босқичга кўтарилди. Давлатимиз раҳбарининг ушбу давлатга расмий ташрифи икки мамлакатнинг дўстлик ҳамда шериклик муносабатлари тарихида янги саҳифа очди, кенг қамровли ҳамкорликни кенгайтиришга кучли туртки берди.
Мулоқот чоғида Барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш, халқаро рейтинглар, давлат бошқаруви, шунингдек, хотин-қизлар ҳуқуқларини кенгайтириш ва аёллар тадбиркорлигини ривожлантириш масалалари бўйича қўшма лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан фикр алмашилди.
Суҳбат давомида муносабатларнинг амалий жиҳатлари, хусусан, аёллар тадбиркорлигини ривожлантириш ва бошқа соҳалардаги дастурларни махсус семинар ва лойиҳалар орқали биргаликда амалга ошириш имкониятларини кўриб чиқиш таклиф этилди.
Суҳбат якунида томонлар кўп қиррали ҳар томонлама ҳамкорликни, шу жумладан, гендер тенгликни таъминлаш соҳасида ривожлантириш бўйича якдил фикр билдирдилар.
Сенат Раиси Мона Ғанем Ал Маррийни Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган Осиё хотин-қизлар форумида иштирок этишга таклиф қилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг